08.06.2024 23:47
8345
Теглар
Ўртоқлик ўйини. Португалия ўз майдонида Хорватияга ютқазди

ФИФА кунлари доирасида Европанинг бир қатор миллий жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Лиссабонда Португалия миллий жамоаси Хорватияни қабул қилиб, мухлислари қаршисида мағлубиятга учради. Модрич пеналтидан ҳисобни очган бўлса, Жота фарқни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса Будимир томонидан киритилган гол хорватларга ғалаба келтирди.

Ўртоқлик ўйини. 8 июн

Португалия – Хорватия 1:2

Голлар: 0:1 – 8, пенальти Модрич, 1:1 – 48 Диогу Жота, 1:2 – 56 Будимир.

Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот (Семеду, 46), Рубен Диаш, Инасиу, Мендеш (Жоау Канселу, 46), Бруну Фернандеш (Нету, 70), Пальинья, Витинья (Матеуш Нунеш, 84), Бернарду Силва, Жоау Феликс (Рафаэл Леау, 46), Гонсалу Рамуш (Диогу Жота, 46).

Хорватия – Ливакович, Станишич, Шутало, Понграчич, Гвардиол, Модрич (Сучич, 54), Ковачич (Иванушец, 75), Брозович (Влашич, 75), Маер (Пашалич, 54), Крамарич (Перишич, 54), Будимир (Петкович, 67).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар