08.06.2024 17:54
6227
«Ливерпул» «Барселона» учун Луис Диаснинг нархини пасайтирди – AS

«Ливерпул» яримҳимоячиси Луис Диас фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.

Goal нашрининг AS’га таяниб, хабар беришича «Ливерпул» Луис Диасни сотишга тайёр. Мерсисайдлар «Барселона» учун колумбиялик вингернинг трансфер нархини 75 миллион еврогача туширган. 
 
Шунга қарамай, Каталония жамоасидаги молиявий вазият яхши эмаслиги сабабли клуб Диасни сотиб олиш учун аксарият ўйинчиларини сотишига тўғри келади. 

Аввалроқ, испан нашрлари томонидан «Барса» спорт директори Деку учун Диасни Каталонияга олиб келиш асосий трансфер мақсадига айлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг ўзи ҳам «Барса»да тўп суришни орзу қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Диас жорий мавсум жами 51 ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 5та ассист қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар