07.06.2024 00:00
5107
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони, Ўмон ва Фаластин ҳам ҳал қилувчи босқичга йўлланма олди, Қирғизистонда дуранг

ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 4-тури доирасидаги бир қатор учрашувлар якунига етиб, навбатдаги 3 жамоа ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма олди.

Саудия Арабистони сафарда Покистонни мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилган бўлса, Ўмон Хитой Тайпейини мағлуб этди ва йўлланмага эга чиқди. Фаластин эса Ливан билан дуранг қайд этганига қарамай, 2-ўринни нақд қилди ва 3-саралаш босқичига йўлланма олди.

Эътиборлиси, Афғонистон Қатар билан дуранг қайд этди ва келаси турда Кувайт билан ўйинда очко олиб, ўз тарихида илк марта ҳал қилувчи босқичга чиқиши мумкин.

Қўшниларимиздан Қирғизистон Малайзия устидан ғалабага эришган тақдирда кейинги босқичга чиқарди. Аммо Бишкекдаги баҳсда дуранг қайд этилди – 1:1. Қирғизларнинг кейинги босқичга чиқиш масаласи келаси турда Ўмондаги сафар ўйинидан кейин маълум бўлади.

Шу тариқа, 3-саралаш босқичига чиққан 11 жамоанинг номи маълум бўлди. Булар – Австралия, Ироқ, Ўзбекистон, Эрон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Ўмон, Фаластин.

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Афғонистон – Қатар – 0:0

Ҳиндистон – Кувайт – 0:0

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Мьянма – Япония – 0:5

Шимолий Корея – Сурия – 1:0

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Қирғизистон – Малайзия – 1:1

Хитой Тайпейи – Ўмон – 0:3

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Индонезия – Ироқ – 0:2

Ветнам – Филиппин – 3:2

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Фаластин – Ливан – 0:0

Бангладеш – Австралия – 0:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар