07.06.2024 16:00
3281
Теглар
Суперлигада май ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун 6 футболчи даъвогар

Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий, футболчиси ҳамда энг чиройли гол муаллифини аниқлаб келади.

Ортда қолган май ойида Суперлигада 5та тур баҳслари ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчилар ўзларини кўрсатишди ва 6 футболчи ой лауреати бўлишга даъвогар.

Суперлига. Май ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар:

Достонбек Ҳамдамов (Пахтакор) – 6 ўйин, 3 гол, 3 ассист

Люпчо Дориев (Сўғдиёна) – 5 ўйин, 7 гол

Абдувоҳид Неъматов (Насаф) – 6 ўйин, 3 қуруқ учрашув

Акмал Мозговой (Насаф) – 6 ўйин, 2 гол

Драган Черан (Пахтакор) – 6 ўйин, 4 гол, 1 ассист

Али Абдураҳмонов (ОКМК) – 5 ўйин, 3 гол.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар