07.06.2024 20:57
1726
Теглар
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон олимпия жамоаси Мали билан дуранг ўйнади

Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ва Мали олимпия жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Тошкентда ўтган учрашувда Темур Кападзе иккита таркибни синовдан ўтказди. 23-дақиқада Отабек Жўрақўзиевнинг узатмасидан кейин Алишер Одилов ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Бубакар Траоре кучли зарбаси билан Абдунабиев қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, фарқни тенглаштирди – 1:1.

Ушбу жамоаларнинг навбатдаги баҳси 10 июн куни ҳам «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.

Ўртоқлик ўйини. 7 июн (жума)

Ўзбекистон U23 – Мали U23 – 1:1

Ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Голлар: Алишер Одилов 23 – Траоре Бубакар 62.

Ўзбекистон (1-бўлим): 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 10.Жасур Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 15.Умарали Раҳмоналиев, 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Алишер Одилов, 23.Абдурауф Бўриев.

Ўзбекистон (2-бўлим):: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Зафармурод Абдураҳматов (24.Шерзод Эсанов, 70), 4.Одилбек Абдумажидов (26.Исломбек Маматказин, 74), 7.Беҳрўз Асқаров, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 13.Аҳмадулло Муқимжонов, 14.Фарҳод Соҳибжонов, 16.Асадбек Раҳимжонов, 17.Мурод Раҳматов, 20.Руслан Жиянов.

Мали U23: 1.Умар Кулибали, 2.Фод Дукуре, 3.Диалло Ҳамиду, 4.Тункара Мамаду, 6.Сако Коли, 8.Траоре Бубакар, 10.Мамаду Сангаре (18.Диакит Муса, 79), 12.Юсуф Бемба (19.Муҳаммаду Ламин, 79), 17.Аҳмад Диоманде, 20.Самак Уилсон (11.Юсуф, 60), 21.Траоре Филй (14.Диарра, 60).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар