05.06.2024 18:16
857
Теглар
Волейбол. Марказий Осиё чемпионати-2024 очилиш маросими бўлиб ўтди

ИИВ «Жар» спорт-соғломлаштириш мажмуасида 18 ёшгача бўлган ўсмир болалар ва қизлар ўртасида волейбол спорт тури бўйича Марказий Осиё чемпионати – 2024 мусобақасининг очилиш маросими ўтказилди.

Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 4-10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Ички ишлар вазирлиги «Жар» спорт-соғломлаштириш мажмуасида 18 ёшгача бўлган ўсмир болалар ва қизлар ўртасида волейбол спорт тури бўйича Марказий Осиё чемпионати – 2024 ўтказилиши белгиланган эди.

Муҳташам спорт саройида мазкур нуфузли мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси Пўлат Бобожонов очиб берди. Юртимизда бугун спортга қаратилаётган эътибор, айниқса жамоавий спорт турларидан саналган волейболни оммалаштириш, ёшлар ўртасида мунтазам мусобақалар ташкил этилиши миллий терма жамоа сафини иқтидорли спортчилар билан тўлдиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон республикаси спорт вазири Адҳам Икромов ҳамда (CAVA) президенти Муҳаммад Латифлар ҳам сўзга чиқиб Марказий Осиёда хусусан, Ўзбекистонда волейбол спорт турига катта эътибор қаратилаётгани, ёшларнинг иқтидори ва салоҳияти кун сайин ўсиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, чемпионатда Марказий Осиёнинг 6 мамлакатидан жамоалар иштирок этишмоқда.

Булар Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мезбон мамлакат Ўзбекистон. Беллашувлар 7 кун давомида мазкур ЖАР спорт комплексида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар