05.06.2024 10:29
3660
Мбаппе: «Евро ЖЧдан кўра қийинроқ. Франция 24 йилдан бери қитъа чемпионатини ютмади» 

Килиан Мбаппе Европа чемпионатини мундиал билан солиштирди

«Фикримча, Евро жаҳон чемпионатидан қийинроқ. Гуруҳ босқичидаёқ оғир бўлади. 

Биз 24 йилдан бери бу турнирда ғалаба қозона олмадик. Бу — узоқ вақт, лекин ўзимизга ортиқча босим ўтказмаяпмиз.

Яхши ўйин кўрсатиш учун гуруҳ босқичига тайёргарлик кўришда давом этамиз», — деди франциялик форвард.

Маълумот учун, Реал»га ўтган футболчи 2018 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган, 2022 йил 2-ўринни эгаллаган. Еврода эса финалгача ҳам етиб бормаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар