05.06.2024 10:30
2454
Лапорта: «Фликнинг вазифаси — ғалаба ва жисмоний тайёргарлик. «Барса»да ўйин савияси 60-дақиқадан пасаярди ва шу сабаб «Реал»га икки бор ютқаздик»

Жоан Лапорта «Барселона»нинг янги бош мураббийидан нима талаб қилинишини тушунтириб берди.

«Биз Фликдан ғалаба қозонишини, тайёрроқ жамоани майдонга туширишини сўраймиз. У футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини таъминлай олади. Услубни йўқотмасдан ва яхши жисмоний тайёргарликни таъминлаб, иккита тегиниш билан ўйнашимиз ва тўпни тезда қайтариб олишимиз мумкин. 

Мағлубиятнинг сабаблари бўлишини айтгандим. 60-дақиқадан сўнг жамоанинг ўйин савияси тушиб кетганини кўрдик. Бу «Реал»га қарши икки ўйинда ҳам кузатилди ва якунда рақиб ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Жамоа тайёр эмас деб айтмоқчи эмасман, лекин ҳар доим яхшиланиш керак бўлган жиҳат бор ва Флик уларнинг жисмоний тайёргарлигини оширади. Бунинг учун у клуб структурасига мослашади. Мураббий келади ва режа ишлаб чиқади», — деди «Барселона» президенти клуб ТВсига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар