05.06.2024 19:00
2917
«Бу масалада ҳали гаплашмадик» – Аббосбек Файзуллаев Туркманистонга қарши баҳс, Олимпиада ва ЦСКАда мураббий ўзгариши ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоасининг Туркманистонга қарши эртанги учрашуви олдидан Аббосбек Файзуллаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Вазифани бажариб бўлганмиз, шунга қарамай мухлислар қаршисида фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

Келажагим? ЦСКА билан шартномам бор. Ҳозир миллий жамоа сафидаман ва бу ерда иккита ўйинни ўтказиб, бироз дам оламан. 

ЦСКАда бош мураббий ўзгариши? Бу клубнинг қарори, бу ҳақда кеча хабардор бўлдим. Владимир Федотов билан ишлаганимдан жуда хурсандман. Чунки у Россияда ўйнаб кета олганимга катта ёрдам берган. 

Россияда мавсум эрта бошланиши Олимпиадага боришимга тўсқинлик қилмайдими? Бу масалада ҳали клуб билан гаплашмадик. ЎФА билан ЦСКА келишса, насиб қилса Олимпиадага бормоқчиман.

Миллий жамоанинг ҳар бир ўйини мухлислар учун катта байрам. Эртага ҳам келиб бизни қўллаб-қувватлашса, ғалаба билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», - дея Файзуллаевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Туркманистон ўртасидаги баҳс 6 июн куни, соат 19:30да «Бунёдкор» стадионида бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар