05.06.2024 16:42
2760
Александр Крестинин «Локомотив» бош мураббийига айланади. Клуб келишувга эришилганини эълон қилди

«Локомотив» клуби россиялик мураббий Александр Крестинин билан келишувга эришилганини эълон қилди.

2019 йил Осиё Кубогига ўз тарихида биринчи бор Қирғизистон миллий жамоасини олиб чиққан ушбу мутахассис бундан буён «Локомотив» бош мураббийи сифатида фаолият юритиши кутилмоқда.

Крестининни футбол ишқибозлари «Бунёдкор»даги фаолияти орқали ҳам яхши билишади. Чунки Александр Сергеевич ўтган йилнинг иккинчи ярмида «қалдирғочлар»га устозлик қилганди.

«Мавсум бошидан жамоамизни бошқариб келган Ёрқин Назаровнинг клуб тизимида қолиб, бошқа лавозимга тайинланиши ҳам клуб режасидан ўрин олган. Александр Крестинин билан шартнома имзоланганидан сўнг мураббийлар штабида кимлар бўлиши ҳақида батафсил маълумот берамиз», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, Тошкент клуби сербиялик Александр Стоймировични истеъфога чиқарган ва унинг ўрнида Ёрқин Назаров натижага жавобгар сифатида ишлаётганди. Клуб Суперлигада 10 ўйиндан кейин 9 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар