05.06.2024 21:13
6981
Теглар
Абрамов, Бердиев, Бабаян ва яна 3 мутахассис Суперлигада ойнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогар

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз анъанасига кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий, футболчиси ҳамда энг чиройли гол муаллифини аниқлаб келмоқда.

Ортда қолган май ойида Суперлигада 5та тур баҳслари ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди. Қуйидаги мутахассислар Суперлига май ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар қаторига киритилди:

Вадим Абрамов (Динамо) – 5 ўйин, 1 ғалаба, 4 дуранг, тўплар фарқи – 5:3;

Рўзиқул Бердиев (Насаф) – 6 ўйин, 3 ғалаба, 3 дуранг, тўплар фарқи – 10:5

Самвел Бабаян (Навбаҳор) – 5 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи – 8:2

Виталий Левченко (Нефтчи) – 5 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи – 7:4

Максим Шацких (Пахтакор) – 6 ўйин, 3 ғалаба, 3 дуранг, тўплар фарқи – 12:8

Февзи Давлетов (Сурхон) – 6 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи – 5:3

Маълумот ўрнида, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар