04.06.2024 19:55
2023
Шомуродов Париж-2024да иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия жамоаси сафида суратга тушди

Париж-2024 Олимпиадасида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги — «Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба» лойиҳаси доирасида тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда. 

Эътиборлиси, лойиҳада Темур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси футболчилари иштирок этишди ва суратга олиш жараёнида таркибда Элдор Шомуродов ҳам қатнашди. 

Аввалроқ, Темур Кападзе миллий жамоа сардори Элдор Шомуродовни Париж-2024 Олимпиадасига олиб боришни режа қилгани ҳақида гапирган бўлса, футболчининг ўзи ҳам Париж-2024да иштирок этиш унинг учун шараф эканини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар