04.06.2024 11:19
1008
Теглар
«Боруссия Д» Терзичга янги шартнома таклиф қилади

Эдин Терзич «Боруссия» бош мураббийи бўлиб қолиши мумкин.

Немис клуби раҳбарияти бош мураббий билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боради.

41 ёшли мутахассис мавсумнинг иккинчи қисмидаги ўйини билан раҳбарият фикрини ўзгартира олди. Унга янги битим таклиф қилинади.

Якунланган мавсумда «Боруссия» Чемпионлар Лигаси финалига чиқди ва «Реал»га ютқазди (0:2). Турнирнинг плей-офф босқичида клуб ПСВ, «Атлетико» ва «ПСЖ»ни ортда қолдирди. Бундеслигада эса дортмундликлар 34 ўйинда 63 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар