04.06.2024 13:20
4619
Теглар
«Арсенал» Седрик, Эл Ненни ва қатор ёш футболчилари билан хайрлашганини эълон қилди

«Арсенал»дан 22 футболчи кетиши эълон қилинди. 

«Тўпчилар» асосий жамоа аъзоларидан ҳимоячи Седрик Соареш ва яримҳимоячи Муҳаммад Эл Ненни клубни тарк этишини маълум қилишди. 

Шунингдек, рўйхатдан асосий жамоада ўйнамаган Мауро Бандейра, Жеймс Ҳиллсон, Тайриси Жон-Жулз, Омари Бенжамин, Луис Броун ва бошқалар ўрин олган. 3 нафар аёл футболчи ҳам киритилган.

Standard'нинг ёзишича, Лондон клуби Эмил Смит-Роу, Эдди Нкетиа, Аарон Рамсдэйл ва Киран Тирни бўйича таклифларни эшитишга тайёр.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар