03.06.2024 23:03
4353
Теглар
«Орзулар ушалмоқда» – Мбаппе «Реал»га ўтгани ҳақида илк марта гапирди

«Реал» Мбаппе трансфери ҳақида расман эълон қилгач, Килиан янги клуби ҳақида гапирди.

«Орзулар ушалмоқда. Ўзим ҳар доим орзу қилган жамоам сафига қўшилганимдан жуда ҳам бахтиёрман.

Ҳозир қанчалик ҳаяжонда эканимни, ичимдан нималар ўтаётганини фақат ўзим биламан.

Мадридистлар сизлар билан учрашишни интиқлик билан кутяпман, ажойиб қўллаб-қувватлашлар учун катта раҳмат», - дея ёзади Мбаппе ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Аввалроқ, Мадрид клуби Мбаппе билан 5 йиллик шартнома имзолангани ҳақида эълон қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар