03.06.2024 15:32
2106
Теглар
«Динамо» Кожо Жоэл билан келишувни 2025 йил якунига қадар узайтирди

«Динамо» ҳужумчиси Кожо Жоэл 2025 йилнинг охиригача Самарқанд жамоасида қолади.

Самарқанд клуби 25 ёшли асли ганалик бўлган Қирғизистон миллий жамоаси форварди билан шартномани яна бир йилга узайтирди. Энди Кожо 2025 йилнинг охирига қадар «Динамо» шарафини ҳимоя қилади. 

Кожо 2023 йил бошида «Динамо» сафига Қирғизистон чемпионатидан келиб қўшилганди. У ўтган мавсумда Про лигада 13та гол урган бўлса, кубокда жамоаси билан яримфиналга чиққанди. Жорий мавсумда эса Кожо Суперлигада 8 ўйинда 4та гол, Ўзбекистон кубогида эса 3 ўйинда 3та голга муаллифлик қилди.

Аввалроқ, Кожога Суперлиганинг бир қатор етакчилари ва Индонезия клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар