02.06.2024 22:59
1429
Теглар
А Серия. «Аталанта» мавсумдаги сўнгги ўйинида «Фиорентина»га ютқазди

А Серияда мавсумнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтди.

29-турнинг қолдирилган баҳсида «Аталанта» «Фиорентина»ни қабул қилиб, мавсумдаги сўнгги ўйинда мағлубиятга учради – 2:3.

Шу тариқа, Бергамо клуби 69 очко билан турнирни 4-ўринда якунлади, Флоренция клуби эса 60 очко билан 8-ўринни эгаллади.

29-турнинг қолдирилган ўйини.

Аталанта – Фиорентина 2:3

Голлар: 0:1 – 6 Белотти, 1:1 – 12 Лукман, 1:2 – 19 Гонсалес, 2:2 – 32 Скальвини, 2:3 – 45+1 Белотти.

Аталанта – Карнезекки, Хольм (Миранчук, 57), Толои (Джимшити, 75), Скальвини (Хатебур, 84), Хин, Руджери, Пашалич, Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Туре, 74), Лукман (Скамакка, 56).

Фиорентина – Мартинелли, Кайоде (Фараони, 88), Мартинес Куарта, Раньери, Бираги, Данкан (Иконе, 77), Лопес, Кастровилли (Куаме, 66), Гонсалес (Барак, 88), Белотти, Бельтран (Инфантино, 77).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар