01.06.2024 22:40
2448
Теглар
«Персеполис» — 14 карра Эрон чемпиони

Эрон чемпионати сўнгги турида «Персеполис» (68)ўз майдонида «Мес» клубини қабул қилиб, 86-дақиқадаги гол эвазига қийин ғалабани қўлга киритди ва ўз тарихида 14-бор мамлакатнинг тенгсиз жамоасига айланди. 

Ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов сўнгги беллашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва чемпионга айланди. 

Жалолиддин Машарипов асосий таркибда ўйнаган баҳсда «Истиқлол» (67) «Пайкон»дан устун келиб, чемпиондан 1 очкога ортда қолган ҳолда 2-ўринни эгаллади. 

Ўзбекистонлик яна бир футболчи Достон Турсунов тўп тепадиган «Истиқлол Хузистон» (28) эса охирги турдаги ғалаба эвазига 14-поғонага кўтарилиб, лигада қолишни уддалади. 

Эрон чемпионати. 30-тур. 1 июн

Персеполис Мес 1:0

Гол: Гвелесиани (85). 

Пайкон Истиқлол Теҳрон 0:2

Голлар: Милод Муҳаммади (21, 22). 

Истиқлол Хузистон Хавадар 3:1

Голлар: Пурали (32, автогол), Шуштари (46), Савио (65) — Гаросиан (53, автогол).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар