01.06.2024 02:33
3075
Теглар
«Ал Ҳилол» «Ан Наср»ни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, Саудия қироли кубогини қўлга киритди

Саудия қироли кубоги финалида Риёд клублари тўқнаш келишди ва четлатишларга бой ўйинда «Ал Ҳилол» Бунунинг сейвлари эвазига «Ан Наср»дан пеналтилар сериясида устун келди.

Шу тариқа Жорже Жезуш шогирдлари мавсумдаги учинчи совринни қўлга киритишди. «Ал Ҳилол» бунгача Саудия пролигаси чемпиони бўлган. Шунингдек, мамлакат суперкубогини ҳам ютганди.

Роналду ва «Ан Наср» эса мавсумни совринсиз якунлади. Португалиялик ҳужумчи финалдан сўнг кўз ёшларини тийиб тура олмади. 

Саудия қироли кубоги. Финал

Ал Ҳилол Ан Наср 1:1

Пеналтилар серияси — 5:4.

31 май, «King Abdulla Sportc City»

Голлар: Митрович (7) — Айман (88).

Ал Ҳилол – Буну, Абдулҳамид, Кулибали, Ал Булайҳи, Лоди (Аш Шаҳрони, 46), Ал Фараж (Канно, 74), Рубен Невеш, Салии Ад Досари (Ал Ҳамдан, 110), Микаэл (Ал Бурайк, 86; Томбакти, 90), Малком (Ал Досари, 109), Митрович.

Ан Наср – Оспина, Ал Ғаннам, Ал Авжами, Ал Амри (Абдулла, 59), Теллес, Айман Яхё (Ан Немер, 105), Брозович (Ан Нажи, 69), Отавио (Ал Ҳасан, 81), Ал Ҳайбари, Роналду, Мане (Ғариб, 59).

Огоҳлантиришлар: Лоди (22), Отавио (26), Кулибали (28), Ал Фараж (33), Микаэл (40), Ал Амри (45+1), Ал Булайҳи (87), Аш Шаҳрони (98), Теллес (106), Канно (108), Аль-Ганам (120+1).

Четлатишлар: Оспина (56), Ал Булайҳи (87), Кулибали (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар