29.05.2024 14:50
1777
Теглар
«Боруссия» Гринвудга қизиқиш билдирмоқда

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

ESPN хабарига кўра, Дортмунднинг «Боруссия» клуби англиялик 22 ёшли ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Якунланган мавсумни ижара асосида «Хетафе»да ўтказган Гринвуд жамоасининг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Дортмундликлар «МЮ» Гринвудни сотмоқчи эканидан хабардор ва «Реал»га қарши Чемпионлар лигаси финалидан кейин инглиз клубига таклиф билан чиқмоқчи.

Маълумот учун, Мейсон жорий мавсум Ла Лигада 33 ўйинда 8та гол ва 6та ассист қайд этди. 

Аввалроқ, «Боруссия» клуби «МЮ»га тегишли Жейдон Санчони ҳам ўз сафида олиб қолишни истаётгани ва ёзда трансфер таклифи билан чиқиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар