28.05.2024 19:10
3108
«Юзлаб баҳслар унутилади, аммо бундай ўйин эсдан чиқмайди» — Бердиев Суперкубок олдидан 

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги «Пахтакор»га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Финалда ўйнаш ёқимли. Кубокни қўлга киритиш эса икки баробар ёқимли. 

Бор кучимизни ишга соламиз. Яхши тайёргарлик кўрдик ва жамоамиз беллашувга шай ҳолатда. 

Жамоа учун иккинчи соврин?
Кубокдан чиқиб кетиш мухлисларимиз учун оғир бўлди. Ҳозир бунинг сабабларини санаб ўтмоқчи эмасман.

Фақат олдинга қараб мақсадларимиз сари интиламиз.

Мавсумни ҳам йўқотишлар билан бошлаган эдик. Ҳозир марказий ҳимоячиларсиз қолдик. Шунинг учун кимнидир бошқа нуқтада ўйнатишимизга тўғри келади.

Юзлаб баҳслар унутилади, аммо бундай ўйин эсдан чиқмайди. Шундай экан, эртанги беллашувда энг муҳими натижа. 

Уйдаги ўйинларда қийналяпмиз. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Аммо бунинг устида ишлаяпмиз.

Баъзан ҳимояланашимизга тўғри келади. Натижага қаратилган ўйинларда шундай қилиш керак бўляпти — буни «Реал» ва «Сити» мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Драганни яхши биламан. Кеча йигитлар билан у ҳақида гаплашдик. Тан оламан, чемпионатимизда Черандек футболчилар кам. 

Агар «Пахтакор» бизга Суперлига 2-турида қарши кўрсатган ўйинини бугунгача қўллай олганида ҳозир жадвалда етакчилик қилишаётган бўлишарди.

Мухлислар бор стадиондаги ўйиннинг даражаси бошқача бўлади. Эртага «Бунёдкор»да ажойиб ўйин ва  атмосфера кўрамиз деб ўйлайман.», — дея Рўзиқул Бердиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги 29 май куни «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар