29.05.2024 00:03
3154
Теглар
Эрон чемпионати. «Истиқлол» ўз уйида, «Персеполис» сафарда ғалаба қозонди, Ўрунов яна гол урди

Эрон чемпионатида 29-тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Пешқадам «Персеполис» (65) сафарда «Шамс Азар»ни мағлубиятга учратди. Остон Ўрунов сўнгги 4 ўйиндаги 4-голини урди. 

2-ўриндаги «Истиқлол» (64) эса Теҳронда «Сириян»дан минимал ҳисобда устун келди. Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушди.

1 июн куни бўлиб ўтадиган сўнгги турдан кейин ўзбекистонлик футболчилардан бири чемпионга айланади — «Персеполис» ўз майдонида «Мес»ни қабул қилса, «Истиқлол» «Пайкон» клуби меҳмони бўлади.

Эрон чемпионати. 29-тур. 28 май

Шамс Азар Персеполис 1:3

Голлар: Папи (51) — Ўрунов (19), Риги (57), Жафарпур (90, автогол). 

Истиқлол Сириян 1:0

Гол: Чашмий (45+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар