29.05.2024 00:30
1545
Теглар
Беллингҳэм — Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси, Ямал — энг яхши ёш ўйинчи, Мичел — энг яхши мураббий

Ла Лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. 

«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм энг яхши футболчи деб топилди. Испанияда дебют мавсумини ўтказган инглиз 28 ўйинда 19 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

«Жирона» устози Мичел энг яхши мураббийга айланди. 48 ёшли мутахассис қўл остида Каталония жамоаси 3-ўринни эгаллади ва ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасига чиқди. 

«Барселона» вингери Ламин Ямал эса 23 ёшгача бўлган ўйинчилар орасида энг яхшиси сифатида эътироф этилди. 16 ёшли футболчи мавсумда 37 ўйинда 5 та гол урди ва худди шунча голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар