28.05.2024 01:01
4467
Теглар
Роналду бир мавсумда урилган голлар сони бўйича Саудия лигаси рекордини янгилади

Криштиану Роналду бир мавсумда урилган голлар сони бўйича Саудия пролигаси рекордини янгилади.

«Ан Наср» форварди миллий чемпионатнинг сўнгги 34-турида «Ал Иттиҳод»га қарши ўйинда (4:2) дубл қайд этди. Бу португалиялик футболчининг ушбу мавсумдаги 34 ва 35-голлари бўлди.

Бунгача рекорд ҳозирда «Ал Иттиҳод»да ўйнаётган Абдураззоқ Ҳамидуллоҳга тегишли эди. Марокашлик форвард 2018/19 йилги мавсумда «Ан Наср» таркибида 34 та гол урганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар