27.05.2024 22:10
3614
Теглар
Хави ўрнига келадиган мураббий ҳақида: «Унга осон бўлмайди, молиявий вазият қийин. Уни фақат ғалаба қутқариши мумкин»

Хави унинг ўрнига келадиган «Барса»нинг янги бош мураббийига маслаҳат берди.

«Аввало, у тушуниши керак – жамоада вазият қийин. «Барса» – катта клуб, аммо бу ерда молиявий вазият ҳам яхши эмас.

Янги мураббий бу масалада қийинчиликларга дуч келади. Унга сабрли бўлишни тилашим мумкин. Уни қутқариши мумкин бўлган ягона нарса – ғалаба.

Шахсан бу клубнинг энг яхши авлодига айлана олган таркибдан эканлигим сабабли мендан жуда кўп нарсани умид қилишди ва бу менга қарши ишлади. Биз идеал эмасмиз, кўп хато қилдик. Аммо бу ажойиб тажриба бўлди. Бу йил футболдан завқланиш ўрнига кўпроқ, жабрини чекдик», - дейди Хави.

Аввалроқ, Каталония клуби раҳбарияти Ҳанс-Дитер Флик билан келишувга эришгани ва у Хавининг ўрнини эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар