26.05.2024 01:40
2125
Теглар
А Серия. «Милан» Пиоли бошқарувидаги сўнгги ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Италия чемпионатининг 38-турида «Милан» ўз майдонида аутсайдер «Салернитана»ни қабул қилиб, икки тўп фарқидаги ғалабани бой берди. 

Бу Стефано Пиоли учун «Милан» бошқарувидаги сўнгги ўйин бўлди. Шунингдек, ҳужумчи Жиру ҳам «россонери» сафида охирги бор майдонга тушди ва гол урди. 

«Милан» мавсумни 75 очко билан 2-ўринда якунлади. «Салернитана» 17 очко билан 20-поғонадан жой олди ва янги мавсумни Б Серияда ўтказади. 

А Серия. 38-тур

Милан Салернитана 3:3

25 май, «Сан-Сиро»

Голлар: Леау (22), Жиру (27), Калабриа (77) — Сими (64, 89), Самбия (87).

Милан – Миранте (Нава, 88), Калабрия, Томори, Габбия (Калдара, 58), Эрнандес, Кяер, Флоренци, Бинносир, Пулишич, Рейндерс, Леау (Адли, 59), Жиру (Йович, 85).

Салернитана – Форилло, Заноли (Ленговски, 82), Домбер (Пеллегрино, 75), Пасалидис, Пероцци, Самбия, Кандрева (Винято, 61), Кастанос (Сими, 60), Кулибали, Мажоре (Сфайт, 82), Тшауна.

Огоҳлантириш: Пероцци (51).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар