24.05.2024 11:10
1623
Теглар
Жиру Евро-2024дан сўнг Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди

Оливие Жиру Евро-2024 дан кейин Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлайди.

«Албатта, миллий жамоада ўйнашни соғинаман, аммо вақтим тугаяпти. Ёшларга йўл беришимиз керак», — деди «Милан» ҳужумчиси. 

37 ёшли футболчи Франция сафида 2011 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У миллий жамоада 131 та ўйин ўтказиб, 57 та гол урган (рекорд кўрсаткич). 

Келаси мавсумдан фаолиятини «Лос-Анжелес»да давом эттирадиган ҳужумчи «учранглилар» билан биргаликда 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, Жиру жамоа таркибида Миллатлар Лигасида (2021) зафар қучган, Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги мундиал ва Франция мезбонлик қилган Евро-2016да эса кумуш медал соҳибига айланган.
 
Евро-2024 Германияда 14 июндан 14 июлгача бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар