24.05.2024 20:11
2992
Теглар
ПФЛ Бубаня, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жаримага тортилганини маълум қилди

ПФЛ Суперлига аввалги тур ўйинларидан кейин бир қатор ўйинчиларга чора кўрилганини маълум қилди.

«Суперлига 7-туридан ўрин олган Сўғдиёна – Навбаҳор (1:2) ўйинидан кейин Навбаҳор футболчилари Ўткир Юсупов ҳамда Аброр Исмоилов ғалабани рақиб жамоа мухлислари қаршисида номақбул ҳаракат билан нишонлаганди. 

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида мазкур масала ҳам кўриб чиқилди. Якунда ҳар икки футболчи жаримага тортилди. Бироқ Ўткир Юсупов Суперлига 8-туридан ўрин олган Нефтчи клубига қарши ўйинда ҳам аввалги ҳолатдан хулоса чиқармагани учун икки карра кўпроқ жарима тўлайдиган бўлди. 

Шунингдек, Сўғдиёна ва Навбаҳор клуби устозлари Иван Бошкович ҳамда Самвел Бабаян ўзаро беллашув давомида техника зонада ўзини тутиш қоидаларига бир неча бор амал қилмай, провокацион хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун жарима тўлайдиган бўлди. 

8-турдан ўрин олган Андижон — Металлург учрашувида меҳмон жамоа шифокорига нисбатан қўпол муносабатда бўлган Владимир Бубанянинг лицензияси вақтинча қайтариб олинганди. Қўмита ҳолатни ўрганиб чиқиб, бошланишига Бубаняга нисбатан жарима интизом чораси қўллашга қарор қилди. Бу каби ҳолат такрорланса, Бубаня бир ёки бир неча расмий учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар