24.05.2024 13:54
1579
Теглар
«Милан» Пиоли жамоани тарк этишини эълон қилди

Стефано Пиоли «Милан» бош мураббийлигидан истеъфога чиқди.

Клуб ушбу мавсум якунланганидан кейин 58 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни давом эттирмаслигини расман маълум қилди. Мураббий «Милан»ни 2019 йилнинг октябридан бери бошқараётганди. 

«Милан» Стефано Пиоли ва унинг барча ёрдамчиларига ўтган 5 йил давомида асосий жамоани бошқаргани, абадий эсда қоладиган скудеттони қўлга киритгани ва клубни Европанинг энг муҳим мусобақаларига қайтаргани учун миннатдорчилик билдиради.

Стефано ўзининг профессионаллиги ва инсонийлиги билан «Милан»ни кучайтира олди. У биринчи кунданоқ клуб қадриятларини ўзида мужассам этди», — дейилади клуб баёнотида.

«Стефано Пиоли «Милан»га ушбу шонли клуб тарихининг бир қисми бўлиш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдиради ва хўжайинлар, менежерлар, жамоа, барча ходимларга кўрсатган қўллаб-қувватлашлари ҳамда юқори профессионаллиги учун чуқур миннатдорчилик билдиради.

Мураббий йиллар давомида «Милан»ни қўллаб-қувватлаб, чексиз меҳр кўрсатган кўплаб мухлисларга алоҳида ташаккур айтади», — дейилади мураббий баёнотида.

Аввалроқ «россонери»ни «Лилл» устози Паулу Фонсека бошқари мумкинлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар