25.05.2024 02:05
4403
Теглар
Ла Лига. «Жирона» мавсумни 7:0 ҳисобидаги ғалаба билан тугатди, Довбикда ҳет-трик

Испания чемпионатининг сўнгги турини бошлаб берган баҳсда «Жирона» ўз уйида аутсайдер «Гранада» дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди. Довбик ҳет-трикка, Циганков дублга эришди. 

Украиналик ҳужумчи мавсумдаги голларини 24 тага етказиб, Сёрлотни (23, «Вилярреал») ортда қолдирди, аммо норвегиялик форвард сўнгги ўйинни 25 май куни («Осасуна»га қарши) ўтказади ва унда ўзиб кетиш имконияти бор.

«Жирона» Ла Лигани 81 очко билан 3-ўринда якунлайдиган бўлди. Бу — клуб тарихидаги энг яхши натижа. «Гранада» (21 очко, 19-ўрин) эса келаси мавсумда Сегундада ўйнайди. 

Ла Лига. 38-тур

Жирона — Гранада 7:0

24 май, «Монтивилли»

Голлар: Эрик Гарсия (30), Циганков (33, 54), Довбик (44 пеналти, 75, 90 пеналти), Стуани (78).

Жирона – Гассанига, Эрик Гарсия, Блинд, Давид Лопес (Ян Коуто, 50), Мигел Гутиеррес (Мартинес, 65), Алеиш Гарсия, Эррера (Торре, 50), Мартин, Порту (Савио, 50), Циганков (Стуани, 56), Довбик.

Гранада – Мартинес, Рикард Санчес (Эскерра, 72), Рубио, Торренте (Мендес, 72), Мауасса (Брау, 60), Гумбау, Виляр (Пионтковски, 46), Руис, Пеллистри, Роделас (Каллехон, 46), Бойе.

Огоҳлантиришлар: Давид Лопес (32), Руис (36), Пеллистри (39), Рикард Санчес (43), Порту (45+4), Каллехон (62), Эрик Гарсия (82).

Четлатиш: Пеллистри (61).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар