25.05.2024 02:03
3876
Теглар
А Серия. «Болоня» мавсумни мағлубият билан якунлаб, 3-ўриндан пастга тушди

Италия чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган дастлабки ўйинда «Болоня» Генуяда «Женоа»га ютқазди. 

Бу болоняликлар устози Тиаго Мотта учун клуб бошқарувидаги охирги баҳс бўлди. Италиялик мутахассис келаси мавсумдан «Ювентус» бош мураббийига айланиши айтилмоқда. 

Жилардино бошчилигидаги «Женоа» очколарини 49 тага етказиб, мавсумни 11-ўринда якунлаши маълум бўлди. 68 очкоси бор «Болоня» 4-поғонага тушди, 5-ўриндаги «Аталанта»да (66) ҳам ўтиб кетиш имконияти бор. Шунга қарамай, «Болоня» ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиб бўлган.

А Серия. 38-тур

Женоа — Болоня 2:0

24 май, «Луижи Феррарис»

Голлар: Малиновский (13), Витиня (59).

Женоа – Леали (Соммарива, 86), Сабелли (Спенс, 63), Волякко, Васкес, Читтадини (Маттурро, 77), Аарон Мартин, Малиновский (Стротман, 63), Торсбю, Френдруп, Гудмундссон, Витиня (Экубан, 77).

Болоня – Раваля (Баниолини, 86), Де Силвестри (Корацца, 86), Лукуми, Бекема, Ликояннис, Моро, Ал Аззузи, Фаббиан (Урбански, 60), Орсолини (Одгор, 61), Салемакерс (Карлссон, 70), Кастро.

Огоҳлантиришлар: Ал Аззузи (56), Кастро (64), Леали (67).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар