23.05.2024 10:34
2335
Теглар
Алонсо: «Энг яхши даражамизни кўрсата олмадик. «Аталанта» кучлироқ эди. Бу — Гасперини меҳнатларининг натижаси»

«Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо Европа Лигаси финалида «Аталанта»дан (0:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Кичик устунликка эришганимизда, «Аталанта» уни тезда қайтариб олди. Бунга тайёр эдик, бироқ голдан кейин, ҳатто ундан олдин ҳам рақиблар биздан устун келишди.

Бу футбол, ​​шундай бўлади. Нима бўлганини баҳолашимиз керак, чунки шанба куни бизни яна бир муҳим воқеа кутмоқда («Кайзерслаутерн»га қарши Германия Кубоги финали).

Албатта, хафа бўламиз, лекин бу оғриқни яхшилик учун ишлатиш керак. Биз жуда ажойиб натижаларга эришдик ва бундан фахрланишимиз керак. Бизда катта имконият бор эди ва боримизни бердик, лекин режалаштирилгандек бўлмади.

Энг яхши даражамизни кўрсата олмадик — ҳамма, шу жумладан мен ҳам. Бу биз учун сабоқ бўлади. «Аталанта» бугун яхшироқ жамоа эди. Бу Гасперинининг ажойиб меҳнати натижасидир, унга келажакдаги фаолиятида омад тилайман», — дея леверкузенликлар устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар