22.05.2024 12:10
1400
5 та гол урилган драматик дербидан эксклюзив фотожамланма

Суперлига 8-турига якун ясаб берган «Бунёдкор» — «Локомотив» баҳсида «қалдирғочлар» ирода кўрсатиб, мавсумдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди (3:2). 

Эътиборлиси, «Бунёдкор»дан  «темирйўлчилар» сафига ўтган посбон Суҳроб Султонов 90+10-дақиқада пеналтига сабабчи бўлди ва майдондан четлатилди. Захира имконияти қолмагани учун дарвозабон ўрнини яримҳимоячи Абдуллоҳ Йўлдошев эгаллади, аммо у рақиб ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадовнинг зарбасини қайтара олмади ва шу тариқа мезбонлар ғалабани илиб кетишди. 

Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов «Бунёдкор» стадионида ўтган Тошкент дербисидан фотожамланма тайёрлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар