21.05.2024 10:42
2732
Фримпонг «Байер»нинг чемпионлиги шарафига жамоадошларига 120 та оқ бриллиант билан безатилган узуклар совға қилди

Жереми Фримпонг «Байер»даги жамоадошларига эсдалик совғалар берди. 

Леверкузен клуби мавсум давомида бирор марта мағлубиятга учрамай, 90 очко тўплади ва ўз тарихида илк бор Германия чемпиони бўлди.

Ғалаба шарафига ҳимоячи жамоадошларига махсус узуклар буюртма қилди. Улар клубнинг 120 йиллигини ифодаловчи 120 та оқ бриллиант билан безатилган.

Ҳар бир узукдаги «Байер» эмблемаси 42 та қимматбаҳо тошлар билан ўралган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар