20.05.2024 22:46
3171
Теглар
Рўзиқул Бердиев — воҳа дербиси, ҳимоядаги йўқотишлар ва легионерлардан қониқмаётгани ҳақида

Суперлига 8-тур доирасидаги «Сурхон» — «Насаф» баҳсидан (0:1) сўнг Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бугун иккинчи рақам остида ўйнадик. «Сурхон» тўп билан яхши ҳаракатланади. Шундан келиб чиқиб, қарши ҳужумда ўйнадик. Аксарият ҳолатларда ҳужумга чиқишда оқсадик. Лекин режамизни амалга ошира олдик.

4 ҳимоячимизда жароҳат бор. Уларнинг икки нафари марказий ҳимоячи. Шунинг учун Акмал Мозговойни ортга қўйишга мажбур бўлдик. Зафармурод Абдураҳматовнинг белида оғриқ борлиги учун 10 кун машғулотларда бўлмади. Йўқотишлар ўз таъсирини ўтказмоқда. Ҳамма ўз нуқтасида ўйнагани маъқул эди. 

Легионерлардан кўнглим тўляптими? Кўнглим тўлмаётганлари захирада ўтирибди», — дея Рўзиқул Бердиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар