20.05.2024 22:48
1925
Теглар
Февзи Давлетов: «Иккинчи даврадан Термизда ўйнашга тайёрмиз»

Суперлига 8-тур доирасидаги «Сурхон» — «Насаф» ўйинидан (0:1) сўнг Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Охирги икки ўйинда яхши ўйнаган эдик. Бугун эса мағлубият бўлди. Натижадан қониқмадим. Аксарият футболчиларимиз ўз даражасини 100 фоиз кўрсата олмади. Рақиб ҳам кучли эди. Лекин икки бўлимда ҳам тўпни яхши назорат қилдик.

Рақибимиз кучли эди. Улар хатойимиздан унумли фойдаланишди.

Якуний нуқтани қўйишда нима етишмади? Яна такрорлайман: рақибимиз кучли эди. Улар ОЧЛ иштирокчиси саналишади. 

Иккинчи даврадан «Сурхон» ўз уйида ўйнайдими? Мавсумнинг иккинчи қисмида уйга қайтишга тайёрмиз», — дея Февзи Давлетовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар