21.05.2024 01:38
4576
Теглар
А Серия. «Ювентус» «Болоня»га 8 дақиқа ичида 3 та гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Италия чемпионатининг 37-турида «Болоня» бош мураббийи Аллегрини истеъфога чиқарган «Ювентус»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди. Монтеро вақтинчалик бошқараётган Турин клуби 8 дақиқа ичида 3 та гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Дурангдан сўнг ҳар икки жамоа ҳисобидаги очколар 68 тага етди. Тўплар нисбатига кўра Мотта жамоаси учинчи, «Юве» тўртинчи поғонага жойлашган. 

А Серия. 37-тур

Болоня Ювентус 3:3

20 май, «Ренато дал'Ара»

Голлар: Калафиори (2, 53), Кастро (11) — Кеза (76), Милик (83), Йилдиз (84).

Болоня – Скорупски, Пош, Лукуми, Калафиори (Бекема, 75), Кристиансен, Фройлер (Ал Аззузи, 76), Эбишер, Урбански (Фаббиан, 70), Одгор (Орсолини, 70), Кастро (Салемакерс, 63), Ндойе.

Ювентус – Шченсни, Камбиязо (Веа, 46), Данило, Бремер, Гатти (Йилдиз, 57), Рабио (Фажоли, 71), Локателли, Миретти (Алкарас, 46), Кеза, Влаҳович (Милик, 64), Айлинг.

Огоҳлантиришлар: Миретти (26), Камбиязо (29), Данило (62), Бремер (68), Эбишер (82), Фажоли (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар