18.05.2024 01:19
3286
Теглар
Саудия про лигаси. «Ал Ҳилол» «Ан Наср»га 90+10-дақиқада гол уриб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди

Саудия Арабистони чемпионатининг 32-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Ҳилол»ни қабул қилиб, 1-дақиқада Отавио томонидан киритилган тўп эвазига ҳисобни очди. Голга Роналду ассистентлик қилди. Ҳаммаси чемпионнинг илк мағлубиятига қараб кетаётганида — 90+10-дақиқада Митрович пеналтидан фойдаланиб, мувозанатни тиклади. 

Шу тариқа Роналду жамоасининг ҳамшаҳарига қарши ғалабасиз серияси 4 та ўйинга етди. 

Ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган «Ал Ҳилол» (90) мавсумни мағлубиятсиз якунлашга яқин турибди. 2-ўринни олиши аниқ бўлган «Ан Наср» ҳисобидаги очколар 78 тага етди. 

Саудия про лигаси. 32-тур

Ан Наср Ал Ҳилол 1:1

17 май, «Парк Ал Аввал»

Голлар: Отавио (1) — Митрович (90+10, пеналти).

Ан Наср – Оспина, Ал Ғаннам, Лапорт, Ал Авжами, Теллес, Айман (Ал Ҳасан, 74), Брозович, Отавио (Ан Нажи, 83), Ал Ҳайбари, Роналду, Мане.

Ал Ҳилол – Буну, Абдулҳамид, Ал Булайҳи, Томбакти, Ал Бурайк (Ал Фараж, 72), Милинкович-Савич, Рубен Невеш, Канно (Носир Ад Досари, 57), Микаэл (Жаҳфали, 90+12), Малком, Митрович.

Огоҳлантиришлар: Канно (24), Невеш (36), Мане (41), Милинкович-Савич (63), Брозович (65), Лапорт (68), Ал Ҳайбари (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар