17.05.2024 15:10
3439
«Келишувга эриша олмадик» – Тухел «Бавария»ни тарк этаётганини маълум қилди

Томас Тухел «Бавария»даги фаолиятини давом эттирмайди. Мураббий аввалги фикридан қайтмаганини маълум қилди.

«Бугунги матбуот анжумани – мен учун «Бавария» бош мураббийи сифатидаги сўнггиси. Сўнгги ҳафталардаги натижалардан кейин клуб ва ўртамизда музокаралар бўлди, аммо келишувга эриша олмадик. Шундай экан, феврал ойидаги қарорим ўз кучида қолди.

Сабаблар? Бунга тўхталмоқчи эмасман. Қарорим ўзгармайди – «Бавария» билан мавсум якунида хайрлашаман», - дея Тухелнинг сўзларини келтирган инсайдер Фабрицио Романо.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар