17.05.2024 12:38
1960
Теглар
Ҳаким Фузайлов «Хоразм» бош мураббийи, Рўзимбой Аҳмедов эса клуб бош директори этиб тайинланди

«Хоразм» клубида бош мураббий ва директор алмашди.

Қониқарсиз натижалардан сўнг истеъфога чиқарилган Руслан Аҳмедов ўрнинин Ҳаким Фузайлов эгаллади. 

Маълумот учун, тожикистонлик мутахассис бунгача «Динамо» ва «Бухоро» клубларини Пролигадан Суперлигага олиб чиқишни уддалаган. 

Шунингдек, клубда бош директор ҳам ўзгарди. Умид Тажимов ўрнини жамоанинг собиқ ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов эгаллади. 

«Хоразм» Пролигада 7-турдан сўнг 10 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар