16.05.2024 11:52
3433
Тен Ҳаг: «Ваъда бераман: футболчилар Англия кубогини ютиш учун борларини беришади. Мавсум ҳали тугамади»

Эрик тен Ҳаг «Нюкасл» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:2) «Манчестер Юнайтед» мухлисларига мурожаат қилди.

«Ўйинчилар, ходимлар ва ўз номимдан барчангизга ушбу мавсумда ажойиб қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Мавсум ҳали тугамади. Аввал 3 очко учун «Брайтон»га, кейин эса «Уэмбли»га борамиз. Ва сўз бераманки, футболчилар Англия кубогини ютиш ва уни «Олд Траффорд»га олиб келиш учун борларини беришади. 

Бизни қўллаб-қувватлашингизга ишончимиз комил. Раҳмат, сизлар дунёдаги энг яхши мухлисларсиз!» – деди манкунианликлар устози. 

«МЮ»нинг АПЛ сўнгги туридаги «Брайтон» билан ўйини 19 май куни, Англия кубоги финалида «Манчестер Сити»га қарши баҳси 25 май куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар