16.05.2024 07:45
1421
Теглар
«Шахтёр» 14-бор Украина кубогини қўлга киритиб, «Динамо К»ни ортда қолдирди

«Шахтёр» олтин дублга эришди. «Кончилар» Украина Кубоги финалида «Ворскла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўйиннинг 40-дақиқасида ҳужумчи Даниил Сикан ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада ҳимоячи Ефим Конопля фарқни оширди. Иккинчи бўлим охирида «Ворскла» ҳужумчиси ҳисобни қисқартирди. 

Шу тариқа «Шахтёр» 14-марта Украина кубогини қўлга киритди. Бу — рекорд. Киевнинг «Динамо» жамоаси бу совринни 13 марта ютган. 

Аввалроқ «Шахтёр» Украина чемпиони бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар