16.05.2024 18:04
2743
Теглар
Навас «Севиля»ни тарк этмоқда. У клубда 17 йил тўп сурди

Хесус Навас жорий мавсум якунида «Севиля» билан хайрлашадиган бўлди.

«Севиля» клуби 38 ёшли испаниялик футболчи жамоани тарк этаётганини эълон қилди. Хесус бу қарори ҳақида бугунги машғулотлардан кейин мураббийлар штаби ва жамоадошларига маълум қилган.

Навас «Севиля» сафида жами 688 учрашувда майдонга тушиб, 39та гол ва 119та ассист қайд этган. У Андалусия клуби сафида 4 карра Европа лигаси ғолиби, икки карра Испания кубоги соҳиби ва Испания Суперкубоги ғолибига айланган.

Маълумот учун, Навас 2014-2017 йиллар давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳам ҳимоя қилган ва яна Испанияга қайтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар