16.05.2024 12:03
1780
Теглар
Клоппнинг ассистенти «Залцбург» бош мураббийига айланди

«Залцбург»ни Юрген Клоппнинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс бошқаради.

Мавсум охирида Клопп билан бирга «Ливерпул»ни тарк этадиган мутахассис Австрия клуби билан 3 йиллик шартнома тузишга келишиб олди. Нидерландиялик мураббий июн ойи ўрталаридан янги лавозимига киришади. 

Лейндерсга «Залцбург»да Витор Матош ёрдам беради, у ҳам «Ливерпул» мураббийлар штабида бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар