16.05.2024 15:15
3432
Теглар
«Арсенал» «Лейпциг» ҳужумчиси учун курашда фаворит бўлиб турибди

Бенжамин Шешко «Арсенал»га ўтиши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра,  Лондон клуби «Лейпциг» ҳужумчисини сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Тўпчилар» 20 ёшли словениялик учун курашда фаворит бўлиб туришибди. 

Sky Sport Deutschland'нинг ёзишича, товон пули 64 млн фунт бўлиши мумкин. 

Шешкони кузатаётган жамоалар орасида «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Милан» ҳам бор.

Ҳужумчи Бундеслигада «Лейпциг» сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар