14.05.2024 12:21
1319
Теглар
Обамеянг фаолиятида 2-бор Франция чемпионатининг энг яхши африкалик футболчиси деб топилди

Пер-Эмерик Обамеянг Лига 1нинг ушбу мавсумдаги энг яхши африкалик футболчиси деб топилди.

Габонлик ҳужумчи экспертлар овозида 252 балл тўплаб, «ПСЖ»нинг марокашлик ҳимоячиси Ашраф Ҳакими (136 балл) ва «Лилл»нинг жазоирлик ҳавбеки Набил Бинтолибни (112 балл) ортда қолдирди.

«Марсел» ҳужумчиси фаолиятида иккинчи марта Марк-Вивиен Фоэ мукофотини қўлга киритди. Биринчисини 2013 йилда «Сент-Этиен»да ўйнаганида ютган. Шунингдек, Обамеянг Жервиниодан кейин (2010, 2011) бу совринга икки марта сазовор бўлган иккинчи футболчига айланди.

«Бу — мавсумнинг кулминацияси ва мен Африканинг энг яхши футболчисига аталган совринни ҳам ютишга умид қиламан», — деди ҳужумчи. 

34 ёшли футболчи бу мавсумда барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. У — «Марсел»нинг энг яхши тўпурари ва Франция клуби яримфиналда «Аталанта»га мағлуб бўлганига қарамай, Европа Лигасининг ҳам энг яхши тўпурари бўлиб қолмоқда (10 та гол).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар