13.05.2024 11:32
10480
Манба: Модричнинг «Реал»даги келажаги Кроосга боғлиқ

Лука Модричнинг «Реал»даги келажаги Тони Кроосга боғлиқ.

Журналист Хосе Луис Санчеснинг ёзишича, хорватиялик футболчи Мадрид клубида қолмоқчи ва маоши камайтирилишига ҳам рози.

Бироқ унинг кейинги тақдири Кроосга боғлиқ — агар немис қолса, у ҳолда Модрич клубни тарк этади. Аксинча, Тони кетса, Лукада қолиш имконияти пайдо бўлади.

Ҳар икки яримҳимоячининг шартномаси шу ёзда якунига етади.

Бу мавсумда 38 ёшли Модрич 43 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. 34 ёшли Кроос эса 45 та баҳсда 1 та гол ва 8 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар