13.05.2024 09:39
2388
Теглар
«Лудогорец» — қаторасига 13 карра Болгария чемпиони

«Лудогорец» — Болгариянинг 13 карра чемпиони.

Жамоа чемпионлик баҳсида Софиянинг ЦСКА клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Разград шаҳри клуби мавсум якунланишига 3 та тур қолганида ЦСКАдан 14 очкога ўзиб кетиб, 1-ўринни нақд қилди. 

Бу — «Лудогорец» учун кетма-кет 13-чемпионлик. Жамоа 2011/12 йилги мавсумда юқори дивизионга чиққанидан бери ҳеч қачон 1-ўриндан пастга тушмаган.

Қаторасига чемпионликлар сони бўйича жаҳон рекорди Вануатунинг «Тафеа» клубига тегишли — 15 бор (1994-2009). Латвиянинг «Сконто» (1991-2004) ва Гибралтарнинг «Линколн» (2003-2016) жамоалари кетма-кет 14 та чемпионликни қўлга киритишган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар