14.05.2024 02:11
4109
Теглар
Ла Лига. «Барселона» «Реал Сосиедад»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди

Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган охирги ўйинда «Барселона» ўз майдонида «Реал Сосиедад»ни қабул қилиб, Ямал ва Рафинянинг голлари эвазига ғалаба қозонди. 

Хави жамоаси очколарини 76 тага етказиб, ҳамшаҳари «Жирона»ни (75) ортда қолдирган ҳолда 2-ўринга кўтарилди. «Сосиедад» 54 очко билан 7-поғонада қолди. 

Ла Лига. 35-тур

Барселона Реал Сосиедад 2:0

13 май, «Олимпико»

Голлар: Ямал (40), Рафиня (90+3, пеналти). 

Барселона – тер Стеген, Кунде, Мартинес, Кубарси, Канселу, Кристенсен (Серхи Роберто, 70), Гундўған, Педри (Лопес, 70), Рафиня, Ямал, Левандовски (Ферран Торрес, 76).

Реал Сосиедад – Ремиро, Траоре (Одриосола, 79), Элустондо, Ле Норман, Пачеко (Тирни, 70), Арамбуру (Барренечеа, 70), Мендес (Захарян, 79), Мерино, Турриентес, Беккер (Кубо, 70), Ойарсабал.

Огоҳлантиришлар: Гундўған (51), Арамбуру (57), Пачеко (64), Ойарсабал (90+2), Рафиня (90+4).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар