12.05.2024 12:21
3494
Теглар
«Реал» Ла Лигада бир мавсумдаги мағлубиятсиз серия бўйича ўз рекордини янгилади

«Реал» Испания чемпионатида илк бор мавсум давомида 29 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этди ва 1989/90 йилги рекордини янгилади. 

Бу мавсумда Анчелотти жамоаси фақат 24 сентябрда «Атлетико»га (1:3) ютқазди. Шундан сўнг 23 ғалаба ва 6 дуранг қайд этди. 

Шунингдек, Мадрид клуби бу мавсумда 19 та «қуруқ ўйин» ўтказиб, бу борада рекордини такрорлади. Жамоа 1986/87 ва 1987/88 йилги мавсумларда ҳам шунча баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. 

«Реал» «қуруқ ўйинлар» бўйича ҳам рекордни янгилаши мумкин. Бунинг учун «қаймоқранглар» қолган 3 та баҳснинг исталган бирида тўп ўтказмасликлари керак. Рақиблар — «Алавес», «Вилярреал» ва «Бетис».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар